Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ИКАО вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.01.2023 4421 Yangiliklar

 

Бугун, 20 январь куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақавий бюроси директор ўринбосари Эльхан Нахмедов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан доимий мониторинг механизми доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги Аудит текшируви ўтказилиши муҳокама этилди.

 

Суҳбат чоғида ИКАОнинг навбатдаги Аудитига тайёргарлик кўриш, ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

 

Урашувда Ўзбекистон Республикасида аввалги ўтказилган Аудит (2017-йил) дан сўнг олиб борилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашилди.

 

Томонлар режалаштирилган Аудитига пухта ва сифатли таёргарлик кўриш ва соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган таклиф ва масалаларни муҳокама қилишди ҳамда ҳамкорликни узвий давом эттиришга келишиб олишди.