Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ниятида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.02.2021 6216 Yangiliklar

 

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Iran Aseman Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Авиакомпаниянинг тижорат масалалари бўйича раис ўринбосари А.Асад ҳамда “Persian Gulf Tourism” сайёҳлик ширкати ижрочи директори М.Раҳманифар иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Транспорт вазирлиги ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Д.Джумаев мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш, парвозлар географияси кенгайтириш ва частотасини кўпайтириш мақсадида амалга ошрилётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.  

Шунингдек, “Uzbekistan airports” АЖ бошқарув раисининг тижорат ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Бектошев эса Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпанияларга тақдим этиладиган имтиёзларга тўхталиб ўтди.  

Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бу каби мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Дастлабки босқичда авиакомпания Теҳрон – Тошкент, Теҳрон – Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.

Авиакомпания режаларига кўра парвозларни жорий йилнинг март ойидан бошлаш кўзда тутилмоқда. Кейинчалик эса парвозларни мунтазам равишда амалга оширишга киришилади.