Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика Бюросининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.06.2023 1688 Yangiliklar

“Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақаси авиация маъмуриятлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишмоқда.

 

Йиғилишда Европа ва Шимолий Атлантика Бюросига аъзо бўлган 50 дан ошиқ давлатлар авиация маъмурияти раҳбарлари иштирок этишмоқда.

 

Тадбирда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни такомиллаштириш, фуқаро авиациясининг атроф-муҳитга таъсири ҳамда ИКАО стандартларини тадбиқ этишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.