Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жаҳолатга қарши маърифат

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.11.2024 392 Yangiliklar

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Айни шу йўналишда 8 ноябрь куни Транспорт вазирлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий транспорт бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита маслаҳатчиси Илҳом Маърупов бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авж олишига  замин яратаётганлигини таъкидлаб ўтди.

 

Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз қайд этганидек: “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир.

 

Тадбирда бугунги шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳияти, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибаси, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари қатнашчиларга етказилди.

 

Айни пайтда Ўзбекистоннинг “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиорига мувофиқ равишда ислом динининг тинчликпарварлик, бағрикенглик ва маърифатпарварлик ғояларини тарқатишга, шу тариқа мамлакат, минтақа ва дунё миқёсида радикализм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш, бу иллатларни таг-томири билан йўқ қилишга ўз ҳиссасини қўшиши таъкидлаб ўтилди.