Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жаҳон банки Истанбулда транспорт соҳасида хотин-қизларнинг ролини оширишга бағишланган конференция ўтказмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.01.2025 1419 Yangiliklar

Жаҳон банки гуруҳи Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Транспорт соҳасида аёллар: раҳбар ва ходим сифатида аёлларни қўллаб-қувватлаш" мавзусида конференция ташкил этиб, хотин-қизларнинг транспорт соҳасидаги иштирокини кенгайтириш йўлларини қидирмоқда.

 

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Икки кунлик тадбир Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкани қамраб олган ва транспорт секторининг барча соҳаларида аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган "Транспортдаги аёллар" (WiТ) тармоғига бағишланган.

 

Туркия инфратузилма ва транспорт вазири Абдулқодир Ўралўғли очилиш маросимида кўп йиллар давомида транспорт ва логистика соҳасида эркаклар устунлик қилганини, аммо ҳозирда гендер фарқларига асосланган касблар мавжуд эмаслиги ҳаммага маълум эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Аёллар бандлигини таъминлаш ва транспорт соҳасида етакчилик қилишга қаратилган ушбу халқаро анжуманда қуйидаги йўналишларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди:

 

 

 

 

 

Мазкур тадбир транспорт соҳасидаги аёллар фаолиятини яхшилаш учун глобал мулоқотни ташкил этиб, барча йўналишлардаги сиёсий ва ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, қатор йўналишларда музокаралар ўтказиш учун платформа вазифасини бажарaди.