Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.12.2019 5897 Yangiliklar

6 декабрь куни Транспорт вазирлигида Жаҳон банкининг Марказий Осиё, Хитой ва Мўғилистон бўйича минтақавий менежери Биньям Реджа бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Махкамов Жаҳон банки раҳбариятига мамлакатимиз транспорт соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Жаҳон банки вакиллари бугун мамлакатимизда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этар экан, айнан ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда Жаҳон банки билан юртимиз авиация соҳасини ислоҳ қилиш доирасида ҳамкорликни давом эттириш, мультимодал ташувларни ташкил этиш ва мамлакатимиз транзит салоҳиятини ошириш, йўл хўжалиги соҳасида давлат - хусусий шериклиги асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.