Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.10.2024 636 Yangiliklar

Жорий йилнинг 7-октябрь куни транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Жаҳон банкининг катта савдо мутахассиси, лойиҳа раҳбари доктор Роберто Эчанди билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида Жаҳон банкининг техник кўмаклашуви масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Ўзбекистон транспорт секторини ривожлантириш ва миллий қонунчилик нормаларини ЖСТ нормаларига мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Иштирокчиларга темир йўл транспортини ривожлантириш ва юк ташишни либераллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

Шунингдек, республиканинг экспедиторлик компанияларига темир йўл транспортида юкларини ташиш учун кодлар бериш бўйича тушунтиришлар берилди ва ЖСТнинг фуқаро авиатехникаси савдоси тўғрисидаги битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласи муҳокама қилинди.