Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жанубий Кореянинг Пучон университети билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.03.2023 2757 Yangiliklar

 

Бугун, 29 март куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Корея Республикасининг Пучон университети президенти Хан Джонг Сок бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган йўналишларда ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

 

Хусусан, Пучон университетнинг “Авиация хизмати” факультетида “Uzbekistan airways” АЖ борт кузатувчилари малакасини ошириш ва амалиёт ўташини йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Учрашув давомида университет вакиллари “Авиация хизмати” факультетининг фаолияти юзасидан батафсил маълумот берди. Шунингдек, “Етакчи авиакомпаниялар борт кузатувчилари малакасини ошириш ва амалиётини ташкил этиш” лойиҳаси юзасидан тақдимотлар ўтказилди.