Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Jazeera Airways" авиакомпанияси Кувайт - Тошкент йўналишида илк қатновни амалга оширди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.06.2021 5065 Yangiliklar

 

Бугун, 28 июнь куни “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти”да "Jazeera Airways" авиакомпаниясининг Кувайт – Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширган AirbusA320neo самолёти тантанали равишда кутиб олинди.
 
Шундай қилиб, "Jazeera Airways" авиакомпанияси Кувайт – Тошкент – Кувайт йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни расман бошлади. Ушбу йўналишда авиакомпания ҳафтада икки марта душанба ва пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади.
 
“Jazeera Airways” Кувайт аэропортининг энг йирик операторларидан бири бўлиб, компания Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Европага мунтазам қатновларни бажаради.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Кувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йил 12 апрель куни "Jazeera Airways" авиакомпаниясига Кувайт – Тошкент – Кувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 8-к – сонли эксплуатацион рухсатнома берилган эди.