Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.02.2025 323 Yangiliklar

Транспорт вазири ўринбосари Илхомжон Абдугафаров Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Тошкент давлат транспорт университети мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар жорий лойиҳаларнинг самарадорлиги ҳамда истиқболли лойиҳаларни сифатли тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Хусусан, учрашувда кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш, шунингдек, келгусида йўл қурилиши соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.