Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими ишга туширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.03.2022 12294 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди ва 2022 йил 1 мартдан тўлиқ ишга туширилди.

Жорий йилнинг 2 март санасида Сирдарё, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги йўловчилар ташиш йўналишлари, шунингдек, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар очиқ тендерга қўйилди.

Электрон тарзда ташкил этиладиган дастлабки тендерлар жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Жорий йилнинг март ойида республиканинг барча ҳудудларида жами 700 та йўналишлар очиқ тендер эълонларига жойлаштирилиши режалаштирилган.

 

Сирдарё вилояти бўйича тендерга қўйилган лотлар

 

№ Йўналиш рақами

Йўналиш номи

1. 201 Гулистон – Янгиер
2. 212 Гулистон – А.Тоиров СИУ
3. 9 Темир йўл бекати – Вилоят шифохонаси
4. 8 (Янгиер) Янгиер автостанцияси – Зафаробод
5. ЙТ 9 Темир йўл бекати – Вилоят шифохонаси
6. 281 Гулистон-Беруний

 

Наманган вилояти бўйича тендерга қўйилган лотлар

№

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

1.

4

Отчопар бош бекати – Чорсу бозори

2.

5

Зирабулоқ – Нуробод

3.

19

Чорсу бозори – 3-кичик туман

4.

225

Наманган шаҳри – Чортоқ

5.

237

Наманган шаҳри – Дохиота

 

Бухоро вилояти бўйича тендерга қўйилган лотлар

№

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

1.

214

Олот бекати – Пахтакор МФЙ

2.

215

Олот бекати – Қоракўл автостанцияси

3.

227

Олот бекати – Зарафшон МФЙ

4.

229

Олот бекати – Гулистон МФЙ

5.

267

Олот бекати – Божхона

6.

313

Олот бекати – Бахористон

7.

314

Олот бекати – Денов

8.

337

Олот бекати – Боғишамол

9.

248

Олот бекати – Ўзбекистон

10.

315

Олот бекати – Навоий

11.

213

Олот бекати – Амударё қ.

 

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар тендерга қўйилган лотлар

 

№

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

1.

945

Шаҳрисабз шаҳри – Урганч шаҳри

2.

969

Гулистон шаҳри – Зомин

3.

1130

Тошкент шаҳри – Чимбой

4.

1103

 Тоз қ. – Арнасой

5.

879

Хатирчи – Тошкент шаҳри