Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўловчилар диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.05.2022 3763 Yangiliklar

 

27-28 май кунлари “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади.

“Тошкент МТУ” УКга қарашли “Ақча-Облиқ” темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан жорий йил 27, 28 май кунлари “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездларнинг 1 та рейси бекор қилинади.

Хусусан,

2022 йил 27 май куни “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;

28 май куни “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;

Шунингдек, 28 май куни 6408-сонли “Тошкент – Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен – Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.

Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро – Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391 сонли йўловчи поезди “Бухоро – Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон – Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент – Термиз” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.