Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Каботаж ташувларига қарши назорат тадбирлари тўғрисида расмий маълумот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.08.2023 2852 Yangiliklar

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги автмобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

 

Мазкур рейд тадбирлари жараёнда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1252-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж) базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

2023 йилнинг январь – июль ойи якунлари бўйича Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1252-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш билан боғлиқ 313 та ҳолат аниқланган.

 

Ушбу ҳолатлар юзасидан жарима тариқасидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида каботаж ташувлари билан боғлиқ энг кўп ҳолатлар Тошкент вилояти (140 та), Наманган вилояти (53 та), Сурхондарё вилояти (20 та), Сирдарё вилояти (19 та) ва Самарқанд вилоятида (17 та) қайд этилган.

 

Шунингдек, 2023 йилнинг январь – июль ойи давомида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш) ҳуқуқбузарликни содир этиш билан боғлиқ 577 та ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан жарима тариқасидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

 

Шу ўринда миллий ташувчилардан каботаж ташувлари билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида (аниқ ва ишончли) маълумотларга эга бўлган тақдирда вазирликнинг 1167 ишонч рақамига қўнғироқ қилиб маълумот беришларини сўраймиз.