Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.12.2024 781 Yangiliklar

Айни кунларда юртимиз бўйлаб Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллиги катта тантана билан нишонланмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармони асосида Транспорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” бош ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

 

Ушбу муҳим сана муносабати билан вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда янги таҳрирдаги Конституциянинг маъно-мазмуни, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотларнинг Бош Қомусимиз моҳиятига ҳамоҳанглиги, сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда Конституциянинг ўрни беқиёслиги эътироф этилди. 

 

Тошкент давлат юридик университети Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Қурбонов ҳамда Тошкент давлат транспорт университети Халқаро оммавий ҳуқуқ кафедраси доценти,  юридик фанлар номзоди Мафура Инагамовалар ўз маърузасида янги таҳрирдаги Конституция асосида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётганлиги, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимояси таъминланаётганлиги ва барча соҳаларда фуқаролар манфаати қонун муҳофазасида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.