Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.12.2022 3502 Yangiliklar

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Транспорт вазирлигида “Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати – тараққиёт гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий транспорт бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг бевосита иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Бош Қомусимиз мазмун-моҳияти ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.

 

Бугунги кунда Бош Қомусимиз мамлакатимизда суверен демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимиз ривожи ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Тадбирда таъкидлаганидек, Конституциянинг муҳим жиҳати, унда инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилганидир.

 

Зеро, Бош Қомусимизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этади.

 

Тадбирда иштирок этган Тошкент давлат транспорт университети профессори, юридик фанлар доктори А.Дадашева Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош Қомусимизнинг ҳақчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос эканлиги ҳақида атрофлича маълумот берди.