Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Контейнер блокли поезд Хебей (Хитой)дан Тошкентга келмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.10.2020 5558 Yangiliklar

 

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ логистика соҳаси ва контейнер ташувларини фаол ривожлантиришда давом этмоқда. 2020 йилнинг ўтган даврида транзит контейнерларда ташишлар ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 118 фоизни ташкил этди.

Хитой, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг темир йўллари билан ҳамда «First dry port terminal» ҚК, «TRANSGROUP SYSTEMS L. P.»лар каби хусусий логистика ва экспедиторлик компаниялари билан ўзаро фаол ҳамкорлик махсули сифатида Хебей провинсиясининг Шицзячжун шаҳри (Хитой)даги Ибо холдингининг "ақлли" портидан Тошкентдаги темир йўл станцияларига йўналтирилган контейнер блок-поездларни ташкил қилинишидир.

Шуниси эътиборга лойиқки, илгари автотранспортда ташилган ва пандемия пайтида тўпланиб қолган юклар темир йўл транспортига йўналтирилаётган бўлиб, бу - юк эгалари учун қулай транспорт шароитлари билан Ибо Холдинг порти (Хитой) - Олтинқул давлатлараро чегара пункти - Сариоғоч (Қозоғистон) орқали Тошкент шаҳридаги темир йўл станцияларигача келтирилади.

50 та вагондан ташкил топган контейнер блок-поезди учта мамлакат ҳудуди орқали товарларни етказиб беришда йўлда рақобатбардош бўла оладиган тезлик билан ҳаракат қилади.

Жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган Ўзбекистоннинг хусусий экспедиторлик ва логистика компаниялари бугунги кунда таъминотни узвий ташкил этишда ўзларини ишончли ҳамкор сифатида намоён этишмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хусусий экспедиторлик ва логистика компаниялари билан контейнер блок-поездларни шакллантириш ва кўпайтириш борасида фаол ишларни давом эттиради ҳамда доимий ҳамкорликка тайёрлигини мъалум қилади.