Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Кўприксозлар учун ўқув-амалий семинар тренинг ўтказилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.07.2021 4908 Yangiliklar

 

 
Замонавий йўл ўтказгичлар ва кўприкларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган бир ҳафталик ўқув-амалий семинар тренинг ўз фаолиятини бошлади.
 
Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган кўприкчи мутахассис ходимларни, шунингдек, Тошкент давлат Транспорт университети профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрларини замонавий кўприк қурилиш соҳасида зарурий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-амалий семинар тренингда хорижлик ва маҳаллий экспертлар иштирок этишмоқда.
 
Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда замонавий кўприк қурилиш соҳасида илмий йўналишларни ривожлантириш ва натижадорлигини ошириш мақсадида таълим ва ишлаб чиқариш жараёнлари интеграциясига алоҳида эътибор қаратилган.
 
Ўқув семинар-тренингда Автомобиль йўллари қўмитаси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, “Кўприк қурилиш трести” УК, “Боштранслойиҳа” АЖ ва Тошкент давлат транспорт университети ёш олимлари ва магистрлари иштирок этмоқда.
 
Ўқув курсининг 1-кунида турк мутахассиси Узгур Йилмизар “Кўприклар қурилишида геодезик, геологик қидирув ишларини ташкил этиш. Техник талаблар. Муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
 
Ўқув-амалий семинар тренинг иштирокчилари хорижлик мутахассислар билан биргаликда Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий транспорт иншоотлари қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
 
Бу ерда ишлаб чиқариш объектида геодезик ва геологик қидирув ишларини олиб боришни объектда қўлланилиши юзасидан фикр алмашилди.