Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Корея билан ҳамкорликда аэронавигация хизматлари ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.06.2023 2047 Yangiliklar

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК раҳбарияти ҳамда мутахассислари расмий ташриф билан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига ташриф буюрди. Ишчи ташрифнинг биринчи кунида Корея аэропортлари ассоциацияси (КАC) бош директори жаноб Хён Юнг Юн билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Мулоқот чоғида томонлар аэронавигацияни ривожлантиришнинг турли йўналишлари бўйича қўшма ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди. Ассоциация вакиллари ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тақдимот ўтказишди.

 

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ходимлари “NAVAID” лабораториясига ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, марказ жамоаси Гимпо аэропортидаги навигация ва жойлашув комплексларини кўздан кечирди.