Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Корея транспорт институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.09.2022 3606 Yangiliklar

 

Учрашувда Транспорт вазирлиги мутахассислари, шунингдек, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси, Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси, Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази мутасаддилари Корея транспорт институти (“KOTI”) ва “DMEC”, “Yooshin Engineering Corp”, “Moon Engineering Co., Ltd” компанияси раҳабарлари ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли масалаларни муҳокама этишди.

 

Жанубий Кореянинг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги “KOTI” консорциуми билан ҳамкорликда “2022–2024 йилларга мўлжалланган Тошкент шаҳрида ақлли шаҳар транспорт тизимини яратиш бўйича бош режа” лойиҳасини ишлаб чиқишни амалга оширади.

 

Лойиҳанинг мақсади Тошкент шаҳрида иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга йўналтирилган оптимал транспорт тизимини яратиш, жамоат транспорт тизимига алоҳида эътибор қаратган ҳолда шаҳар транспорт тармоғини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли режаларини тайёрлашдан иборатдир.