Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2020 8474 Yangiliklar

 

Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Мамлактимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш жараёнидаги асосий вазифалардан бири ҳам айнан коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ҳамда бундай салбий иллатга қарши самарали кураш олиб боришдан иборатдир.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тизимга алоқадор соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун, 12 декабрь куни вазирлик тизимидаги ташкилотлар, ҳудудий транспорт бошқармалари вакиллари иштирокида "Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш" мавзусида видеоконференция алоқа шаклида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатасидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Транспорт вазири ўринбосари Акмал Мирзаев бугунги кунда мамлакатимиз транспорт тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳусусида сўз юритди. 

Семинар-тренингда Тошкент давлат юридик университети ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.

Республика Транспорт прокуратураси ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори Жўрабек Саидов жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини таъкидлаб, мамлакатимиз транспорт соҳасида учраб турган коррупция ҳолатларига тўхталиб ўтди.  “Ушбу иллатга қарши курашда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига эриш мумкин”,- деди Ж. Саидов.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчилари ва ОАВ вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.