Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Коррупция ҳар қандай жамият ривожига тўсиқ бўладиган иллат

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.10.2024 721 Yangiliklar

Тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожи, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат бу – коррупциядир. Коррупциясиз жамиятга бошловчи энг асосий шартлардан бири бу - юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, жамиятдаги коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришдир.

 

Айни шу мақсадда Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан пойтахтимиздаги 18-автобус саройида тарғибот тадбири ўтказилди.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги барча автобус саройларининг ҳайдовчилари, навбатчи механик, авто саф бошлиқлари, кассирлар иштирокида ташкил этилган тадбирда корхона иш фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш, бунда коррупция иллатининг олдини олиш, мазкур жараёнда ҳар бир бўғинда фаолият олиб бораётган ходимларнинг масъулиятини ошириш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Шунингдек, тадбирда Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Н.Комилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.