Транспорт вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари фаолиятида корруциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик мақсадида вазирликнинг Комплаенс назорат хизмати томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят транспорт бошқармаларининг автомобиль ташувларини назорат қилиш инспекторлари ўртасида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, назорат тадбирларини ўз хизмат вазифасига содиқ бўлган ҳолда ўтказиш юзасидан профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ходимлари билан коррупция жинояти ва унинг оқибатлари мавзусида учрашув ўтказилди.
Тадбирда вазирлик Комплаенс назорат хизмати бошлиғи Б.Қорабоев жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлади.
Тадбирда барча ходимлар энг аввало ушбу иллатга қарши ўзида тоқатсизлик ва муросасизлик туйғусини шакллантириши, ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.