Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Коррупция – жамият ва тараққиёт кушандаси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.11.2024 643 Yangiliklar

Жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва дунёқарашини ўзгартириш орқали коррупцияга қарши курашишда ижобий натижаларга эришиш мумкин.

 

Зеро, коррупция шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолати ҳамдир. Ушбу иллат фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартириб, жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади.

 

Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билангина ушбу умуминсоний иллатга қарши курашда кутилган натижага эришиш мумкин.

 

Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Самарқанд ва Жиззах вилояти транспорт бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди.

 

Транспорт вазирлиги ҳамда Транспорт назорати инспекцияси коррупцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларда маърузачилар сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш, давлат органларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминланиш борасида амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.