Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.11.2024 759 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Коррупцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда вилоят транспорт бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Жумладан, Бухоро ва Навоий вилояти транспорт бошқармасида ўтказилган тадбирларда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлиши таъкидлаб ўтилди. 

 

Тадбирда Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Н.Комилов сўзга чиқиб, барча ходимлар энг аввало коррупция иллатига қарши ўзида тоқатсизлик ва муросасизлик туйғусини шакллантириши, ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши лозимлиги яна бир бор айтиб ўтди.

 

Тадбирда шунингдек, коррупциянинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувининг шакллари, унинг оқибатлари, шу жумладан тизимда манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ҳуқуқий асослари ва амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Бу каби профилактик тадбирларнинг ўтказилиши тизим ходимларининг ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишига ҳамда транспорт тизимининг “Коррупциядан ҳоли тизимга айланиши”га замин яратади.