Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Красногорск” қўрғонини Паркент, Тошкент ва  Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус йўналишларида қатновлар йўлга қўйилди 

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.04.2023 4667 Yangiliklar

 

Бугунги кунда аҳолига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, нафақат шаҳар ҳудудидаги йўналишларда балки олис қишлоқ ҳудудларини туман марказлари билан боғлаш, туман марказларини эса вилоят маркази билан боғловчи йўналишларда ҳам жамоат транспорти қатновини ташкил этиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

 

Тегишли топшириқларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш маҳсадида бугун  15 апрель эрта тонгдан Тошкент вилоятининг Паркент тумани “Красногорск-Қизилтоғ” шаҳарчаси аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўсатишни ташкил этиш учун қатор йўналишларда автобус қатновлари йўлга қўйилди.

 

Хусусан, Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент”, “Красногорск – Янгибозор – Тошкент” ҳамда “Красногорск – Янгибозор – Нурафшон” шаҳрига қатнайдиган, узоқ йиллар  давомида  тўхтаб қолган автобус йўналишлари  фаолияти қайта тикланди.

 

Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан ВҲ-405-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Паркент АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 3 та ҳаракат жадваллари билан ВҲ-390-сонли “Невич маҳалласи – Роҳат – Қўйлиқ 5-метро бекати (Қизилтоғ қишлоғи орқали)” шаҳар атрофи автобус йўналиши 7 та ҳаракат жадваллари билан ҳамда ВҲ-416-сонли “Қизилтоғ қишлоғи – Нурафшон АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 1 та ҳаракат жадвали билан ташкил этилди.

 

Ушбу  йўналишларда фаолият олиб бориш вазифаси “Красногорск Авто Хизмат” МЧЖга юклатилди. Ҳозирда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан ҳар бир йўналишга 4 тадан  транспорт ажратилди. Кейинчалик йўловчи оқимини ҳисобга олган ҳолда автобуслар сони кўпайтирилиши режалаштирилган.

 

Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида юртдошларимиз учун туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент тумани марказидан тўғридан-тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди.