Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Латвия билан ташувларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.11.2024 677 Yangiliklar

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Латвия Республикаси Транспорт вазири маслаҳатчиси Янис Мейранс бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Латвия ўртасида икки томонлама юк ташувларини ривожлантириш, ушбу йўналишда вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашди.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришда Латвия портлари орқали ўтадиган йўналиш аҳамияти ортиб бормоқда.  Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда учрашувда Латвия порт инфратузилмаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, томонлар юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди.