Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Литва Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.03.2023 2489 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва Литва Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Гинтаутас Васюлис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

 

Ҳар икки томон вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун барча шароитлар  мавжудлигини, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

 

Элчи Гинтаутас Васюлис жорий йилнинг апрель ойида Литва транспорт ва коммуникация вазирининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини айтиб ўтди.

 

Учрашувда томонлар бугун дунёда кузатилаётган геосиёсий жараёнларда юкларни етказиб бериш занжири узлуксизлигини таъминлаш масалалари билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

 

Томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.