Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Литванинг Олмаотадаги бош консули билан учрашув бўлиб ўтди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.11.2024 601 Yangiliklar

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Литва Республикасининг Олмаотадаги бош консули Гвидас Керушаускас бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

 

Хусусан, томонлар ташувлар ҳажми ошириш, юкларни этказиб бериш занжири узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, қўшимча рухсатнома бланкалари алмашиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

 

Шунингдек, учрашувда темир йўл вагонларини таъмирлаш,  Вилнюс шаҳрига авиарейсларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.