Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида Сингапурнинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.12.2022 2952 Yangiliklar

 

Шу кунларда транспорт вазири ўринбосари Абудусамат Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сингапурда бўлиб турибди. 8 декабрь куни ишчи гуруҳ аъзолари транспорт ва логистика соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири бўлган “PSA International” денгиз порти оператори фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Ташриф давомида вазирлик вакилларига Сингапур денгиз портида ҳозирги вақтда қўлланилаётган энг илғор технологиялар, хусусан, CITOS – терминалларни бошқаришнинг интеграциялашган компютер тизими ва PORTNET – инсон омилисиз, портда юкларни автоматик равишда тушириш ва ортиш рақамли тизими батафсил таништирилди ва ишлаш жараёни намойиш қилинди.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда “PSA International” компанияси минтақавий ижрочи директори  Ван Чи Фунг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Музокаралар натижасига кўра томонлар Сингапурнинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда логистика инфратузилмасини модернизация қилиш ва қуруқлик портларини қуриш, ривожлантириш, шунингдек, рақамлаштирилган ягона логистика ва савдо платформасини ишлаб чиқиш ҳамда уни ишга тушириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида Англашув Меморандуми лойиҳасини имзолашга ва келгусида юқоридаги йўналишларда пилот лойиҳани ишга туширишга келишиб олдилар.