Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши юртимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилмоқда. Қолаверса, ушбу тизим доирасида аҳолининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этишда маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимиз алоҳида ўрин тутади.
Шу нуқтаи назардан, Транспорт вазирлиги томонидан “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллалари аҳолиси иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагисида туманнинг “Алпомиш” маҳалласида истиқомат қилувчи маҳалла фаоллари ва нуронийлардан иборат гуруҳнинг пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳамда Тошкент вилоятидаги Зангиота зиёратгоҳига саёҳати ташкил этилди.