Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.10.2024 600 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан “Жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

 

 4 октябрь куни “Тошкент” автовокзалида ўтказилган тадбирида “O‘zavtovokzal servis” МЧЖ ҳамда “Uzautotrans servis” МЧЖ ходимлари иштирок этишди.

 

Тадбирда Транспорт вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Н. Комилов сўзга чиқиб, манфаатлар тўқнашуви шакллари, унинг оқибатлари, шу жумладан тизимда манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ҳуқуқий асослари ва амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, тартибга солиш, манфаатлар тўқнашувининг оқибатлари ва ушбу қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.