Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Мангу ҳилпирайвер ватан байроғи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.11.2024 854 Yangiliklar

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун ҳамда ушбу санага 33 йил тўлиши муносабати билан Транспорт вазирлигида “Миллат байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Асрорбек Сатторов иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Давлат байроғи миллатнинг бирлиги, мустақиллиги тимсоли сифатида ўша халқнинг орзу-истакларини, умидларини, келажакка бўлган ишончини ўзида ифода этиши таъкидлаб ўтилди.