Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Марказий Осиё мамлакатлари ва Латвия ўртасида транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича коммюнике имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.06.2023 2229 Yangiliklar

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Рига шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ва Латвия ўртасида янги савдо имкониятлари” мавзусидаги бизнес форумда иштирок этди.


USAIDнинг Марказий Осиёда Савдо дастури ҳамда ТРАСЕКА ҳукуматлараро комиссияси томонидан ташкил этилган форумда Болтиқбўйи минтақасининг саноат ва транспорт соҳаси вакиллари иштирок этди.


Форум давомида Латвия ва Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасида транспорт бўйича ишчи гуруҳи ҳамраисларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Болтиқбўйи давлатлари ўртасида юк ташувларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.


Учрашувда Европа ва Осиё ўртасида халқаро савдони ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш ва фаровонликни таъминлашда транспорт ва логистиканинг муҳим роли алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу муносабат билан томонлар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида интермодал ва мультимодал трансчегаравий ва транзит транспорт хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, шунингдек, Болтиқ денгизи мультимодал коридори орқали Европа Иттифоқидан Марказий Осиё мамлакатлари учун етказиб бериш занжири салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга келишиб олди.


Учрашув якунида транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича қўшма коммюнике имзоланди.


Шунингдек, Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев Латвия Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Улдис Рейманис билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Томонлар логистика, автомобиль транспорти ва авиация соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.