Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 20-чи йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2023 3244 Yangiliklar

 

2023 йил 22-25 май кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия) Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 20-чи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Транспорт вазирлиги делегацияси ушбу тадбирда иштирок этиб, унда Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ лойиҳалари тақдим этилди.

 

20-йиғилиш давомида 2030-йилгача темир йўл, йўл активларини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, авиация, трансчегаравий транспорт ва логистика масалалари бўйича режалар белгилаб олинди.

 

Йиғилиш якунлари бўйича Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида транспорт сектори бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг келажак тадбирлари бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.