Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Махсус поезд рейси орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.08.2020 6121 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 25 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 918 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.