Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.09.2020 6417 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 746 нафар юртдошларимиз билан Лихая” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.