“Visa”, “Master Card”, “American Express”, “Discover”, “Diners Club”, “JCB”, “Apple Pay”, “Union Pay”, “Google Pay” тизимлари орқали чипталар сотилмоқда.
Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан махсус поездлар қатнови йўлга қўйилган. Жумладан жорий йил ноябрь ойининг 4, 6, 8, 11, 13, 15 саналарида Волжский – Тошкент йўналишида йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади. Ушбу поездлар юқорида кўрсатилган саналарда Волжскийдан соат 20:57 да жўнайди.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский – Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилди. Волжскийдаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб ҳам, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг расмий сайти https: //e-ticket. railway. uz/ дан чипталарни электрон тарзда “Visa”, “Master Card”, “American Express”, “Discover”, “Diners Club”, “JCB”, “Apple Pay”, “Union Pay”, “Google Pay” тизимлари орқали харид қилиб ушбу чиптанинг электрон кўринишини Россия Федерациясидаги яқинларига жўнатишлари ҳам мумкин.