Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МДҲнинг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашининг юбилей йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.11.2020 5533 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида “Транспорт ҳафталиги –2020” тадбири ўзи иш фаолиятини бошлади.

Транспорт соҳасининг энг долзарб масалаларини очиқ муҳокама қилиш ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ўзаро фикр алмашишга қаратилган ушбу тадбир доирасида МДҲнинг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40 – юбилей йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда МДҲга аъзо давлатларнинг транспорт вазирлари ва транспорт бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан 2030 йилгача бўлган даврда МДҲга аъзо давлатлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

 “ – Ўзбекистон ишончли транспорт тармоғини, жумладан, мамлакат ва минтақанинг бошқа давлатлари ташқи савдо юкларини дунёнинг йирик бозорларига етказиб бериш мақсадида транзит коридорларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Мамлакатимизнинг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келгусидаги ҳамкорлиги МДҲга аъзо барча мамлакатлар транспорт соҳаси ривожига ижобий таъсир этишига ишонам”, деди Транспорт вазири в.б. И.Махкамов.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш бўйича билдирган ташаббуси ва унинг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.