Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони муборак!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.09.2023 2760 Yangiliklar

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларида кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимиз тақдирлаб келинмоқда.

 

Хусусан, Транспорт вазирлиги Дарё транспортини ривожлантириш бўлими бошлиғи Валижон Азизовга II  даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини топшририш маросими бўлиб ўтди. Транспорт вазири Илҳом Махкамов Валижон Азизовнинг соҳа равнақи йўлидаги узоқ йиллик самарали меҳнати ва фидойилиги ёшларга ўрнак эканлигини алоҳида таъкидлаб, кўрак нишони ва тегишли гувоҳномани тантанали равишда топширди.

 

Ўз меҳнат фаолиятини Термиз дарё порти докер-механизаторлигидан бошлаган Валижон Азизов ҳалол меҳнати билан элда обрў-эътибор, эъзоз топган фахрийларимиздан.