Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Менинг танловим – обод Ватаним!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.10.2024 1545 Yangiliklar

Жорий йилнинг 27 октябрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

 

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш орқали уларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши, давлат бошқарувида муносиб номзодларни сайлаш нафақат конституциявий ҳуқуқи, балки фуқаролик бурчи эканлиги ҳамда ўз келажаги учун овоз бериши борасида хабардорлигини ошириш мақсадида Транспорт вазирлигида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, аралаш сайлов тизими, Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар борасида сўз юритилди.

 

ТДЮ Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси доценти юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Акмал Содиқов томонидан ёш сайловчиларга мазкур муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш тартиби, номзодлар учун қўйилган талаблар ҳамда овоз бериш жараёнидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам атрофлича тушунтириб ўтилди.