Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Метрополитен учун ёш машинистлар тайёрланмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2023 3053 Yangiliklar


Ҳозирда ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказида “Метрополитендан фойдаланиш ва ҳаракатни бошқариш” касби бўйича ўқув дастури асосида 47 нафар талаба таҳсил олмоқда.

 

Ёш машинистлар назарий билимларини якунлаб тез кунларда амалиётни бошлайдилар.

 

Бугунги кунда “Тошкент метрополитени” ДУК ходимларини малакасини ошириш ҳамда машинистларни тайёрлашни ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасида кўрсатилган вазифаларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш мақсадида марказ томонидан 2023 йилнинг январь-апрель ойлари оралиғида 771 нафар тингловчи ўқитилди.