Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфексиясининг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, 2020-йил 15-августдан бошлаб Тошкент метрополитени йўловчиларига ўз эшикларини очади.
Шу билан бирга, метрополитен иши ҳозирги вақтда зарур қоидалар ва меъёрларга риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилганлигини эслатиб ўтамиз. Жумладан, йўловчилар метрополитенга кирганида ва йўл давомида санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарур:
- Йўловчининг вестибюлда, станция ва поезд вагонларида бўлган вақтида тиббий ниқоб кийиши шарт. Тиббий ниқобсиз йўловчилар метрога кириш тақиқланади;
- Вестибюль ва кассалар яқинида, станцияда, зинапояда, эскалаторларда, шунингдек, метро вагонларида ижтимоий масофани сақлаш зарур. Ушбу қоидаларга риоя қилиш учун мтрополитенда махсус кўрсатма ва белгилар, огоҳлантирувчи стикерлар мавжуд;
- Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида метрополитенга кираверишда дезинфекция туннеллари, ҳароратни ўлчаш асбоблари, шунингдек антисептик диспенсерлар ўрнатилган. Шу муносабат билан ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати текширилади (агар тана ҳарорати 370C даража ва ундан юқори бўлса ўша йўловчи метрога киритилмайди. Барча йўловчилар қўлларини антисептик воситаси билан ювилади).
Ҳурматли йўловчилар!
Метрополитен хизматидан фойдаланганда карантин меъёрлари ва белгиланган талабларга оғишмай амал қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлашга бефарқ бўлманг.