Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.03.2023 1375 Yangiliklar

 

2023 йил 13 мартдан Россия ва Грузия чегарасида ишлаб турган ягона “Юқори Ларс” (Верхний Ларс) назорат-ўтказиш пунктида инфратузилмаларни реконструкция қилиш ишлари бошланиши муносабати билан юк автотранспорт воситалари ҳаракатланувчи йўлакларнинг аксарияти ёпилди.

 

Айни дамда назорат-ўтказиш пунктида юк машиналари учун ташкил этилган 11 та йўлакдан фақатгина 6 таси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу йўлаклар орқали юк ташувлари реверс режимида амалга оширилмоқда.

 

Шу муносабат билан миллий ташувчилар Ўзбекистондан Грузия, Озарбайжон ва Туркияга юк ташувларини амалга оширишни режалаштирганда юқоридаги жиҳатни эътиборга олишларини сўраб қоламиз.

 

Қўшимча маълумот: Ҳозирда Россия ва Озарбайжон ўртасида Яраг-Казмаляр, Тахиркенд-Казмаляр, Ново-Филя назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.