Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Миллий ташувчилар билан сайёр учрашувлар ўтказилмоқда    

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.11.2024 728 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятлари халқаро ташувчилари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилди.

 

Учрашувларда миллий ташувчиларимиз халқаро йўналишларда юк ташувларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалалар ва вазиятлар атрофлича муҳокама этилди. Ҳамда уларнинг ечми юзасидан ташувчилар билан тўғридан-тўғри фикр алмашилди. Транспорт вазирлиги ҳамда AIRCUZ мутахассислари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Бу каби сайёр учрашувлар йил якунига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.