Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.01.2025 296 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи транспорт компаниялари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, миллий ташувчиларнинг халқаро рухсатнома бланкаларига бўлган талабларини қондириш мақсадида Россия Федерацияси транспорт вазирлиги билан мунтазам равишда музокаралар олиб бормоқда.

 

Музокаралар натижасига кўра, Россия Федерациясининг 2024 йил намунасидаги уч томонлама рухсатнома бланкалари амал қилиш муддати 2025 йил 31 мартга қадар узайтирилди.

 

Шунингдек, қуйидаги давлатларнинг 2024 йил намунасидаги рухсатнома бланкаларининг амал қилиш муддати эса 2025 йил 31 январга қадар эканлигини эслатиб ўтамиз.

 

Австрия, Озарбайжон, Белоруссия, Болгария, Белгия, Венгрия, Германия, Греция, Грузия, Испания, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Латвия, Литва, Молдова, Монголия, Нидерландия, Покистон, Польша, Руминия, Словакия, Словения, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Финландия, Франция, Чехия, Швейцария, Эстония, Украина ҳамда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой йўналишидаги рухсатнома бланкалари.