Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Миллий ташувчилар манфаати ҳимоя қилинади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.03.2020 7193 Yangiliklar

Бугун, 4 март куни Транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев иштирокида экспорт, импорт ва транзит ташувларини самарали ташкил этиш ва транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдаги долзарб муаммолар, шунингдек, республикамиз транзит салоҳиятни ошириш масалларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган давра суҳбатида транспорт тизими корхоналари, экспедиторлик ва логистика ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида миллий ташувчилар имкониятларини янада кенгайтириш, рақобат бозорида уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, экспорт ва импорт юк ташувларида уларнинг салмоғини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда мазкур соҳада фаолият юритаётган корхона вакиллари бугунги кунда иш жараёнида дуч келаётган турли муаммолар ва ўзларини қийнаётган масалаларни айтиб ўтишди.

Ҳар бир муаммоли ҳолатнинг ечими бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.