Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.01.2022 4913 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонаси хабарига кўра, Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазирлиги мамлакатга ҳаво, денгиз портлари ва қуруқликдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали киришда ўзгаришлар бўлганини маълум қилди.

2022 йил 22 январидан бошлаб Мисрга келган барча фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки мамлакат Дори-дармон агентлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тақдим этишлари шарт. 12 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно.

Шу билан бирга, Sinopharm, Sinovac, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna, Pfizer ва Johnson & Johnson вакциналари Мисрнинг ўзида фавқулодда фойдаланиш учун рўйхатга олинган.

Эмланганлик тўғрисидаги сертификатда саёҳатчи келишидан камида 14 кун олдин бир марталик вакцинанинг битта дозасини ёки икки марталик вакцинанинг охирги дозасини олганлигини кўрсатиши керак.