Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпанияси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиҳодиса юзасидан расмий изоҳ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.05.2021 5180 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент – Қоҳира йўналиши бўйича FEG 1402 қатновини бажараётган “Fly Egypt” авиакомпаниясининг рўйхат рақами SU TMG бўлган, Boeing-737 русумли ҳаво кемаси экипажи “Тошкент” аэропортидан парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширган.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиация ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидалари”га мувофиқ авиаҳодиса текширувини ўтказиш юзасидан комиссия тузилди.

Комиссия томонидан ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.