Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Мўғулистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.06.2022 3998 Yangiliklar

 

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиациясини ривожлантириш департаменти Бош директори Мунхтуя Чимеддорж хоним билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди. Хусусан, Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида ҳамда халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битимни тузиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, миллий ташувчиларга қулай шарт-шароитларни яратиш, янги транспорт коридорларини очиш, жорий бозор конъюнктурасини ўрганиш мақсадида ҳукуматлараро тегишли битим имзолангунга қадар рухсатнома бланкаларини айрибошлашга келишиб олди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол имзоланди.