Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Молдовадан 100 га яқин ўзбекистонликлар Бухарест орқали эвакуация қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.03.2022 3115 Yangiliklar

 

10 март куни Молдовадан 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини Бухарест (Руминия) аэропорти орқали эвакуация қилиш ишлари якунланди.
 
Тошкент вақти билан 21:10 да Бухарестдан парвоз этган Uzbekistan airways авикомпанияси самолёти 11 март куни соат 01:40 да “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
 
Мазкур рейсда олиб келинганларнинг 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етмаган шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.